Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Россиядаги допинг муаммони суриштириши учун Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)га 500 минг доллар ажратади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«ХОҚ Ижроқўми WADA президенти Крейг Ридининг Россиядаги допинг муаммони суриштириш учун 500 минг доллар ажратиш илтимосига рози бўлди. Шартга кўра, профессор Макларен ушбу масала юзасидан Каниве ва Освалд комиссиялари билан фаол равишда ҳамкорлик қилиши керак бўлади», – деди ХОҚ бош директори Кристоф де Кеппер.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)