Ироқ ҳукумат қўшинлари Мосул шаҳридан жануби-шарқроқда жойлашган қадимий Нимруд шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилди. Бу ҳақда, Al Sumaria телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Мосулни озод қилиш бўйича ер усти операцияси 17 октябрь куни бошланган эди. Унда, ҳукумат қўшинларидан ташқари, курд кўнгиллилари ва халқаро аксилтеррор коалицияси кучлари қатнашмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)