Ямайкалик енгил атлетикачи Усейн Болт спортнинг мазкур туридаги карьерасини якунлаш истагини билдирган. Унинг эндиги режаси футболчилик фаолиятини бошлаш, деб ёзди «Championat.asia» Goal нашрига таяниб.
«Биз Дортмунд клуби билан музокара ўтказдик. Бундан қандай иш чиқишини эса вақт кўрсатади», — деб вазиятга тушунтириш берган Болт.
30 ёшли спортчи Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига мухлислик қилишини бир неча бор таъкидлаганди. Бу сафар ҳам у «қизил иблислар» сафида бўлиши масаласида сўз очди: «Орзуим ушалиши учун мен ‘Манчестер Юнайтед’ аъзосига айланишим керак».
Маълумот учун, бир неча бор Олимпиада ва жаҳон рекордларини ўрнатган Усейн Болт дунёнинг энг тез югурувчи одами сифатида тан олинади.
Изоҳ (0)