Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Сервер Жепаров ва Азиз Ҳайдаров катта эҳтимол билан Жанубий Кореяга қарши ўйинда майдонга туша олмайди. «Championat.asia» нашри ҳар икки футболчига жароҳат ҳалал бериши мумкинлигини қайд этган.
Жамоа вице-сардори ҳисобланган Сервер Жепаров Иорданияга қарши 10 ноябрь куни бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида жароҳат олганди. Шу боисдан унинг Жанубий Кореяга қарши тўп суриши сўроқ остида. Қайд этиш керак, Жепаров терма жамоа таркибига жалб этилган футболчилар орасида Жанбий Кореяда тўп сурган ягона ўйинчи ҳисобланади.
Аввалроқ футбол агенти Санъат Шарипов ўзининг Twitter саҳифасида Азиз Ҳайдаров машғулотда жароҳат олиб, терма жамоа лагерини тарк этгани ҳақида айтганди.
Изоҳ (0)