Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду футболда бир-бирига аниқ ўхшайдиган футболчилар бўлмаслигини таъкидлади, деб хабар бермоқда «Sports.ru».
«Ҳеч ким янги Криштиану Роналду бўла олмайди. Футболда эгизаклар бўлмайди. Бошқа футболчи бир нимаси билан ажралиб туради, у бошқача бўлади. Бунақаси бўлиши мумкин эмас», – деди 31 ёшли футболчи.
«Европада иқтидорли футболчилар кўп: Андре Гомеш, Ренату Санчеш, Жоау Мариу. Мен фақатгина португалияликларни санаб ўтдим. Улардан ташқари Европада юқори даражага чиқа оладиган ёш футболчилар бор. Мен бундан хурсандман, чунки футбол даражаси пасаймайди», — дея қўшимча қилди Роналду.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)