Қатардаги ЖЧ–2022 турнири давомида кўчаларда, жамоат жойлари ва, эҳтимол, стадионларда алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланади. Бу ҳақда ЖЧ–2022 ташкилий қўмитаси бош котиби Ҳасан ал-Тавади маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Алкоголь маҳсулотларини кўчаларда, жамоат жойларида, майдонларда истеъмол қилиш тақиқланади. Бу якуний қарор. Биз стадионлар ва унинг атрофида алкоголь тарқатилишига қаршимиз. Урф-одатларимиз ҳамда Қатар қонунчилигига риоя қиламиз», – деди Ҳасан ал-Тавади.
Ҳасан ал-Тавади, шунингдек, алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш бутунлай тақиқланмаслигини таъкидлади. Уни махсус жойларда ичиш мумкин бўлади. Қатар қонунчилигига кўра, алкоголь, масалан, меҳмонхоналарда тақиқланган.
Хабарда қайд этилишича, алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишга тўсқинлик қилиш ФИФА ва турнирнинг асосий ҳамкорлари ўртасида ихтилоф келиб чиқишига олиб келиши мумкин.
Маълумот учун, ЖЧ–2022 турнири 21 ноябрдан 18 декабргача, Қатарнинг етти шаҳри – Доҳа, Лусаил, Ал-Вақро, Ал-Хор, Ар-Райён, Умм-Салал ва Мадинат-аш-Шамалда бўлиб ўтади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)