«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес тез орада каталонияликлар билан шартномасини узайтиришини тасдиқлади, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Барчаси жойида, томонлар музокаларни якунламоқда. ‘Барселона’ – мен доим ўйнашни истаган клуб», – деди уругвайлик футболчи.
Аввалроқ 29 ёшли ҳужумчининг каталонияликлар билан 2019 йилгача амал қиладиган шартномасини 2021 йилгача узайтириши ҳақида маълум бўлганди. Унинг келишуви 2022 йилнинг 30 июнигача узайтирилиши ҳам мумкин.
Янги келишувга кўра Луис Суарес йилига 25 миллион евро маош олиши кўзда тутилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)