Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб шифокорлар штабининг ишидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Бу ҳақда The Sun нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича, португалиялик мутахассис футболчиларнинг тез-тез жароҳат олишида шифокорларни айбламоқда. Ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян жароҳат олиб сафдан чиққанидан сўнг Моуриньо шифокорлар штабидан тушунтириш талаб қилган.
Фаолияти давомида Жозе Моуриньо ўзи ишлаган жамоаларининг шифокорлар штаби ўртасида аввалроқ ҳам ихтилоф келиб чиққан. Хусусан, португалиялик мураббий «Челси»ни бошқарганида жамоа шифокори Ева Карнейро билан жанжаллашган. Уларнинг можароси суд орқали ҳал қилинган.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионати 11-туридан сўнг 18 очко билан 6-ўринда бормоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)