Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) президенти Кирсан Илюмжинов эркаклар ўртасида Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган шахмат бўйича жаҳон чемпионини аниқлайдиган ўйинни очиб бериши учун Дональд Трампни таклиф қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Телеграмма орқали Дональд Трампни АҚШ президенти сайловида ғолиб бўлгани билан табрикладим. Шунингдек, Трампни 11 ноябрь куни шахмат бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати очилиш ўйинида биринчи юришни амалга ошириши учун таклиф қилдим», – деди Илюмжинов.
Амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен ва чемпионликка даъвогар россиялик Сергей Карякин ўртасидаги 12 партиядан иборат учрашувлар 11–30 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.Эслатиб ўтамиз, АҚШда 8 ноябрь куни президент сайлови бўлиб ўтди. Унда республикачи Дональд Трамп ғалаба қозонди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)