Россиялик ярим ҳимоячи Андрей Аршавин Қозоғистоннинг «Кайрат» футбол клуби билан шартномасини узайтирди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Хабарда қайд этилишича, 35 ёшли футболчи 2016 йилнинг декабригача мўлжалланган келишувини 2017 йилнинг охиригача узайтирди.
Андрей Аршавин 2016 йилнинг март ойидан буён «Қайрат» жамоасида тўп суриб келмоқда. Ярим ҳимоячи олмаоталиклар сафида 36 учрашув ўтказиб, 11 та гол киритишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)