Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC)нинг собиқ чемпиони Жон Жонс антидопинг қоидаларини бузганлиги учун 1 йилга дисквалификация қилинди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Америкалик спортчининг 2016 йил 16 июнида, мусобақалар бўлмаган вақтда олинган намунасида тақиқланган кломифен ва летрозол моддалари аниқланди. Унинг четлатилиши 2016 йилнинг 6 июлидан кучга кирди.
Жон Жонс профессионал фаолиятида 23 та жанг ўтказиб, 22 тасида ғалаба қозонган ҳамда 1 тасида унинг ҳисобига мағлубият ёзилган.
Изоҳ (0)