Кеча, 7 ноябрь куни профессионал теннисчиларнинг янги ҳафталик рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, дунё теннисчилари рейтингини 122 ҳафта мобайнида бошқариб келган сербиялик Новак Жокович ўз ўрнини британиялик Энди Маррейга бўшатиб берди. Бу ҳақда «Оламспорт» маълум қилмоқда.
Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ўтган ҳафтадаги ўрнига нисбатан бир поғонага пастлади. Денис янги рейтингда 428 очко билан 139-ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов эса уч поғонага юқорилаб, 435-ўриндан жой олди.
Қуйида ATP’нинг 7 ноябрь ҳолатига кўра янгиланган рейтинги келтирилган.
1 (2). Энди Маррей (Буюк Британия) 11185 очко
2 (1). Новак Жокович (Сербия) 10780
3 (3). Стэн Вавринка (Швейцария) 5115
4 (5). Милош Раонич (Канада) 5050
5 (4). Кеи Нисикори (Япония) 4705
6 (7). Гаэль Монфис (Франция) 3625
7 (10) Марин Чилич (Хорватия) 3450
8 (6). Рафаэль Надаль (Испания) 3300
9 (10). Доминик Тим (Австрия) 3215
10 (11). Томаш Бердих (Чехия) 3060
...
139 (138). Денис Истомин (Ўзбекистон) 428
...
435 (438). Фаррух Дўстов (Ўзбекистон) 90
Изоҳ: Қавс ичида теннисчиларнинг ўтган ҳафтадаги ўрни келтирилган
Изоҳ (0)