Renault-Nissan концерни нархи 8 минг доллардан ошмайдиган оммабоп электромобиль устида ишламоқда ва у билан икки йилдан сўнг бозорга чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Карлос Гон Web Summit IT-конференциясида баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Концерн электромобиль сотиш бўйича жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади, аммо унинг Zoe ва Leaf моделлари юқори баҳоси туфайли кутилган миқдорда сотилмади.
Гон компания Хитой бозорига ишонаётганини, охирги беш йилда глобал электромобиллар бозорида Хитой бозорининг улуши нолдан 33 фоизгача кўтарилганини айтиб ўтди.
«Ҳозир Хитойда айнан арзон электромобиллар сотилмоқда. Бу бозор чинакам ўсишни бошдан кечирмоқда. Биз бозорнинг талабини инобатга олган ҳолда арзон электромобиль ишлаб чиқаришга қарор қилдик», — деди Гон.
«Ҳозир биз мана шундай электромобиль устида ишламоқдамиз. Мақсадимиз — икки йилдан сўнг бозорга чиқиш», — қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)