NASA Eagleworks лабораторияси ҳужжатлари EmDrive «имконсиз» двигателининг мавжудлигини ва у ишлай олишини тасдиқлайди. Қурилманинг ишлаш принципларини классик сақланиш қонунлари асосида тушунтириб бўлмайди, деб маълум қилади «Hi-Tech.Mail.ru».
EmDrive таркибига микротўлқинлар яратувчи магнетрон ҳамда уларнинг тўлғанишларидан энергия тўпловчи резонатор киради. Янги версияси учун яқиндагина патент олинган агрегат тортиш кучини вакуумда ишлаганида 1,2 миллиньютон/киловатт даражасигача ўстириши мумкин.
EmDrive’нинг ўзига хослиги шундаки, у ёқилғисиз ишлайди. Бу агрегат массасини камайтиради ҳамда қисман қувват йўқотилишининг ўрнини босади.
NASA ҳисоб-китобларига қараганда, EmDrive двигателида Марсга парвоз қилиш ўн ҳафта вақт олади.
Ҳужжатларда қайд этилишича, биринчи синовлар натижалари хато бўлиб чиқди, негаки уларда мутахассислар ташқи таъсирларни инобатга олмаган эди. Такрорий синовлар чоғида хатолар тузатилгани боис уларнинг натижаларини ҳаққоний деб ҳисобласа бўлади.
Изоҳ (0)