Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Almaty Towers бизнес марказида ёнғин келиб чиқиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 кишига етди. Бу ҳақда Tengrinews порталига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Ёнғин 6 ноябрь, якшанба куни кечки пайт содир бўлди. Олов мажмуага кирувчи Cinema Towers 3D кинотеатридан бошлангани муқаддам хабар қилинган эди. 80 нафардан ортиқ киши эвакуация қилинди. Умумий ёнғин майдони 1 800 квадрат метрни ташкил қилди.
6 ноябрь, якшанба куни 1 киши вафот этгани ҳақида маълум қилинганди. У 54 ёшли пайвандчи бўлиб чиқди. 7 ноябрь, душанба куни яна беш кишининг жасади аниқланди.
Тахминларга кўра, ҳалок бўлганлар монтаж ишларини олиб борган ишчилар бўлган.
Изоҳ (0)