Футбол бўйича Аргентина терма жамоасининг собиқ аъзоси Хуан Себастьян Верон футболчилик фаолиятини қайта тикламоқчи. Бу ҳақда, Goal нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Верон Аргентинанинг «Эстудиантес» клуби сафида ўз иштирокини давом эттириш истагини билдирган. Собиқ футболчи айнан ушбу клубнинг президенти ҳисобланади.
Верон 2017 йилда майдонга қайтиш учун машғулотларга киришди ва 9 мартда 42 ёшга тўлганидан сўнг фаолиятини тикламоқчи. Шу йўл орқали у «Эстудиантес»нинг чипталар сотувидан даромадини ошириш ниятини билдирди.
Маълумот учун, Хуан Себастьян Верон Аргентинанинг «Эстудиантес» ва «Бока Хуниорс», Италиянинг «Сампдория», «Парма», «Лацио» ва «Интер» ҳамда Англиянинг «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клубларида тўп сурган. 2014 йили у фаолиятини якунлаган эди.
Изоҳ (0)