Греция бош вазири Алексис Ципрас томонидан амалга оширилган ўзгартиришлардан сўнг мамлакат вазирлар маҳкамасининг янги аъзолари президент саройида қасамёд қабул қилди. Маросимда мамлакат президенти Прокопис Павлопулос, идора раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди, деб хабар беради «ТАСС».
Янги ҳукуматда асосий идоралар раҳбарлари — ташқи ишлар вазири Никос Котзиас, миллий мудофаа вазири Панос Камменос ва молия вазири Эвклидис Цакалотос ўз лавозимларини сақлаб қолди. Шунингдек, Андреас Ксантос соғлиқни сақлаш вазири, Яннис Драгасакис эса бош вазир ўринбосари бўлиб қолди.
Ички ишлар вазири этиб собиқ энергетика вазири Панос Скурлетис, таълим, тадқиқот ва култлар вазири этиб Константинос Гавроглу тайинланди, ушбу вазирликнинг собиқ раҳбари Никос Филис маҳкамадан чиқарилди. Меҳнат, ижтимоий суғурталаш ва бирдамлик вазири этиб Эфи Ахциоглу, адлия, транспарентлик ва инсон ҳуқуқлари вазири этиб Ставрос Контонис тайинланди.
Бундан ташқари, маданият ва спорт вазири этиб Лидия Кониорду, иқтисодиёт ва ривожланиш вазири этиб Димитрис Пападимитриу тайинланди.
Бир қатор янги вазирликлар ташкил этилди — миграцион сиёсат вазирлиги (Яннис Музалас), рақамли сиёсат, телекоммуникациялар ва ахборот вазирлиги (Никос Паппас), туризм вазирлиги (Елена Кундура) ва бошқалар.
Изоҳ (0)