АҚШнинг Делтон шаҳрида (Флорида штати) олмахон кексалар уйига кириб олиб, бир неча кишини тишлади. Бу ҳақда The Huffington Post нашри хабар берди.
Воқеа 3 ноябрь куни содир бўлди. Биринчи қурбонига кемирувчи кўчада ҳужум қилди. Жабрланган жонивордан қутулишга муваффақ бўлди, аммо жонивор бир неча киши ўтирган хонага тушиб қолди.
Олмахоннинг ҳужумига учраганлар 911 қутқарув хизматига мурожаат этишга мажбур бўлди.
Ҳужум оқибатида уч киши жабрланди. Улар шифохонага етказилди.
Жонивор тез ёрдам етиб келгунига қадар ҳайдаб юборилди. Унинг агрессив феъл-атвори сабаблари аниқланмади.
Изоҳ (1)
qiziq