Жорий йил бошидан бери Ўрта Ер денгизи орқали Европага келган муҳожирлар ва қочқинлар сони 335 минг кишини ташкил қилди. Йўлда 4 минг киши ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди. Бу ҳақда, Халқаро миграция ташкилоти баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
4 ноябрь куни Женевада чоп этилган ахборот бюллетенида айтилишича, 2 ноябрь ҳолатига кўра Европага етиб келган муҳожирлар сони 335031 кишини ташкил қилди. Муҳожирларнинг асосий қисмини Греция (170 минг) ва Италия (158 мингдан ортиқ) қабул қилди.
Жорий йил келган муҳожирлар ўтган йил кўрсаткичларидан анча кам. 2015 йил 31 октябрь ҳолатига кўра Европага 729 минг муҳожир етиб келган эди.
Изоҳ (0)