Англиянинг «Манчестер Юнайтед» футбол клуби ҳужумчиси Уэйн Руни жамоа учун еврокубок баҳсларида киритилган голлари сони бўйича голландиялик Руд ван Нистелрой рекордини такрорлади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Англиялик футболчи «Фенербахче»га қарши (1:2) ўйинда гол киритиб, «МЮ» учун еврокубоклардаги голларини 38 тага етказиб олди. «Манчестер Юнайтед» сафида 2001–2006 йилларда тўп сурган ҳамда 2012 йилда фаолиятини якунлаган Нистелрой ҳисобида ҳам шунча гол мавжуд.
Маълумот учун, Уэйн Руни 2004 йили «Эвертон» клубидан «Манчестер Юнайтед» сафига келиб қўшилганди. Жорий мавсумда тажрибали ҳужумчи манкунианларнинг барча турнирларида 14 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)