Ўзбекистонлик Аралаш жанглар санъати (MMA) жангчиси Маҳмуд Мурадов 5 ноябрь куни Чехиянинг Либерец шаҳрида бўлиб ўтадиган Night of Warriors Х жанг кечасида иштирок этади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Бухоролик 26 ёшли спортчи мусобақа доирасида 23 ёшли польшалик Дамиан Чандзелга қарши курашади.
Таққослаш учун, Маҳмуд Мурадов тўрт йиллик фаолияти давомида 18 та жанг ўтказиб, 13 тасида ғалаба қозонган. Унинг бўлажак рақиби ўтказилган 10 беллашувдан 8 тасида зафар қучган.
Маълумот учун, Маҳмуд Мурадов Жаҳон кикбокс тармоқлари (WKN) ташкилоти версияси бўйича халқаро чемпиони ҳамда Caveam талқини бўйича жаҳон чемпиони саналади.
Изоҳ (0)