«Мерседес» жамоасининг собиқ раҳбари Росс Браун «Формула-1» автопойгаси бўйича 7 карра жаҳон чемпиони, 2013 йилда оғир жароҳат олган Михаэль Шумахернинг соғлиғида ижобий ўзгариш кузатилаётгани маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Шумахернинг соғлиғида ижобий ўзгаришлар бор ва биз ҳар куни ўзгаришлар кўпайишига илтижо қиляпмиз. Шумахернинг оиласи унинг соғайишига боғлиқ маълумотлар шахсий эканини маълум қилди ва мен буни ҳурмат қилишим керак. Михаэлнинг соғлиғи борасида турли хабарлар бор ва уларнинг аксарияти ёлғон эканини айтишим мумкин. Биз шунчаки илтижо қилиб, бир кун келиб унинг соғайиб кетишига умид қиламиз», – деди Росс Браун.
Шумахер 2013 йилнинг 29 декабрида Франциядаги Альп тоғларида чанғи учаётганида бошидан оғир жароҳат олган ва узоқ вақт сунъий кома ҳолатида бўлган. 2014 йилда немис пойгачисининг тўлиқ тикланишига уч йил кетиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Изоҳ (0)