Англиянинг «Лестер» футбол клуби дарвозабони Каспер Шмейхель Даниянинг «Копенгаген» жамоасига қарши (0:0) ЕЧЛ 4-тур учрашувини синган қўли билан ўтказди. Бу ҳақда, Sky Sports порталига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Шмейхель учрашув аввалида жароҳат олиб, 1 соатдан ортиқ синган қўли билан ўйнади ҳамда бир неча вазиятда жамоасини голдан сақлади. Жароҳати туфайли даниялик посбон 4–6 ҳафта майдонга туша олмайди.
Каспер Шмейхель Европа Чемпионлар Лигаси мавсумининг дастлабки тўрт ўйинида гол ўтказмаган биринчи дарвозабонга айланди.
Маълумот учун, эртага 30 ёшини қарши оладиган дарвозабон 2015/16 йилги мавсумда «Лестер» билан Англия чемпиони бўлди. Даниялик дарвозабон «тулкилар» сафида 198 ўйин ўтказиб, 216 та гол ўтказиб юборган.
Изоҳ (0)