Греция ҳукумати мамлакат футбол федерациясидаги коррупция билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиши учун Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)га ташкилот устидан бевосита раҳбарлик қилишни бошлашга рухсат берди. Бу ҳақда «Чемпионат» маълум қилмоқда.
«Греция футболидаги чириган тизим ва коппурсияни йўқ қилиш учун ФИФА қўмитасига розилик бердик. Коррупция узоқ йиллар давомида гуллади, юқори мартабали сиёсатчилар эса унга қарши ҳеч нима қила олмаслигини айтиб, уни қўллаб-қувватлади», – деди Греция спорт вазири ўринбосари Ставрос Контонис.
Октябрь ойида ФИФА Греция футбол федерациясининг иш фаолиятини яхшилаш учун махсус қўмита тузган эди.
Изоҳ (0)