Россиянинг Сочи шаҳрида қулаган вертолётни ижарага олган кишилар бортдаги аёллардан бирининг туғилган кунини нишонлаётган эди. Бу ҳақда авиаҳалокатда жабрланган йўловчилардан бири Анна Штеклейн айтиб берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Туғилган кунини нишонлаётган дугонам Настя ҳозир реанимацияда. Бир неча кун керакли об-ҳавони кутдик, дам олишнинг охирги куни эса вертолётда сайр қилиш қарорига келдик. Пастда бизни Настянинг ота-онаси кутиб турган эди», — ҳикоя қилди у.
Авиаҳалокатда жабрланган тўрт кишидан икки нафари оғир аҳволда эканлиги маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)