Нигер ғарбидаги Тахуа ҳудудида фермерлар ва чорвадорлар ўртасидаги тўқнашувда 18 киши ҳалок бўлди ва 43 киши яраланди. Бу ҳақда 2 ноябрь, чоршанба куни AFP агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Агентликнинг маълум қилишича, маҳаллий чорвадорлардан бирининг йирик қорамол подаси ғалла даласини нобуд қилган. Бу эса кескин қарама-қаршиликка сабаб бўлди. Тўқнашув давомида бир нечта уй ёқиб юборилган. Можаро кенгайиб кетишининг олдини олиш учун ҳодиса жойида хавфсизлик кучлари ва мудофаа ходимлари иш олиб бормоқда.
Агентликнинг таъкидлашича, Нигерда фермерлар ва чорвадорлар ўртасида тез-тез можаролар юз бериб туради.
Изоҳ (0)