Тожикистонлик олигархнинг қизи Мадина Шокированинг турмуш тарзи, хусусан, унинг Instagram’даги саҳифасида жойлаштириб бораётган суратлари интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солмоқда. Қизнинг тўй либоси 630 минг долларга тушган эди, кейинги расмларида эса у 80 минг долларлик билакузуклар ва 600 минг долларлик тиллақошлар намойиш этишда давом этмоқда, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Қиз болалигидан ҳашаматда яшашга ўрганган. У ҳар Янги йилни Дубайдаги беш юлдузли меҳмонхонада кутиб олади. Дубайга қиз хусусий самолётида боради.
Шунингдек, у ҳар йили анъанавий тарзда Париждаги модалар ҳафтасига бориб, Голливуд юлдузлари ва Vogue журнали бош муҳаррири Анна Винтур билан биргаликда биринчи қаторда ўтиради.
Изоҳ (0)