Футбол бўйича Боливия терма жамоасининг Перу ва Чилига қарши ЖЧ–2018 турнирига саралаш ўйинларида майдонга Парагвай термасида ўйнаган 33 ёшли Нельсон Кабрера тушгани учун Боливия футбол федерацияси 0:3 ҳисобидаги техник мағлубиятлар билан жазоланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
1 сентябрь куни Перуга қарши ўйинда Боливия термаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. 6 сентябрь куни Чили билан ўйинда Боливия 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.
Бундан ташқари, Боливия футбол федерацияси 12 минг Швейцария франки миқдорида жаримага тортилди.
Изоҳ (0)