Туркия армияси 1 ноябрь куни Ширноқ вилоятининг Ироқ чегарасидаги Силопи аҳоли яшаш жойи яқинида танклар ҳамда бошқа қўшимча ҳарбий техникани жойлаштира бошлади. Бу ҳақда, CNN Turk телеканалига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгарироқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Ироқ шимолидаги террорчи гуруҳларга қарши ер усти операцияси ўтказилиши мумкинлигини айтган эди. Ўз навбатида, бош вазир ўринбосари Нўъмон Қуртулмуш Туркия Мосулда суннийларнинг ўлдирилишини тўхтатиш учун ҳар қандай чора кўришга тайёрлигини билдирган эди.
Изоҳ (0)