Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Оқ уй АҚШ Федерал қидирув бюросининг АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан боғлиқ «почта можароси» терговига қайтиш қарорига изоҳ беришдан бош тортди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

«ФҚБ директори Жеймс Коми жамоатчиликка ушбу текширув ҳақида хабар беришга қарор қилганини ҳимоя ҳам, танқид ҳам қилмоқчи эмасман», — деди АҚШ президенти матбуот котиби Жош Эрнест 31 октябрь куни журналистлар учун ташкил қилинган брифингда.

Унинг аниқлик киритишича, «ушбу қарорлар қандай қабул қилингани, қандай омиллар ҳисобга олинганини у билмайди». Унинг сўзларига кўра, қарорлар Оқ уй билан келишилмаган ва Оқ уй ходимларидан ҳеч бири «уларнинг асл моҳиятини билмайди». Умуман олганда, Оқ уй АҚШ ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига аралашишдан қочади, дея таъкидлади Эрнест.

Изоҳ
Асосий янгиликлар