Ҳиндистон чегарачилари Покистон армиясининг Кашмирдаги 14 постини миномёт олови билан йўқ қилди. Бу ҳақда, Press Trust of India нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ тўрт пост вайрон қилингани билдирилган эди.
Операция Покистон ҳарбийларининг ҳужумларига жавобан амалга оширилмоқда. Ушбу ҳужумлар чоғида камида саккиз киши, шу жумладан, тўрт аёл ва икки бола ҳалок бўлган, 22 киши жароҳатланган эди. Ўз навбатида, Ҳиндистон армияси ҳужуми чоғида Покистоннинг камида икки рейнжери ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)