Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳри шимоли-ғарбида 30 октябрь куни ҳаво ифлосланиши 1 куб метрда 4 273 микрограммни ташкил этди. Бу ҳақда Деҳли шаҳрининг ифлосланиш бўйича назорат комиссияси маълумотига таяниб, TJournal хабар бермоқда.
Ҳиндистонда эзгуликнинг ёвузлик устидан ғалабасини ифодаловчи Дивали байрами нишонланди. Байрам давомида петардалар портлатиш ва мушакбозлик уюштириш анъанага айланган. Бунинг оқибатида эса ҳаво ифлосланиши меъёридан 42 марта ошиб кетди.
Бундай кўрсаткич астма ва юрак хасталиги билан касалланганлар, ёш болалар ва кексалар учун хавфли саналади.
Изоҳ (0)