КХДР етакчиси Ким Чен Ин косметик воситалар ишлаб чиқарувчи янги фабрика фаолияти билан танишди. «ТАСС»нинг Корея марказий телеграф агентлигига асосланиб билдиришича, Ким Чен Ин автоматик иш режимига ўтказилган корхона маҳсулоти, шу жумладан, суюқ совун ва шампунлар хилма-хиллиги ва юқори сифати билан ажралиб туришини таъкидлади.
«Ушбу замонавий фабриканинг фойдаланишга топширилиши корейс халқи турмуш даражасини ошириш ишига ҳисса бўлиб қўшилади», — деди Шимолий Корея раҳбари.
Ким Чен Ин илгариги чиқишларида маҳаллий лосьон, атир-упа, совун, крем ва лаб помадаларининг сифати импорт маҳсулотларининг сифатидан юқори туриши лозимлигини айтган.
Изоҳ (0)