Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Гватемала футбол ассоциацияси (FEDEFUT)нинг ташкилотга аъзолигини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда, ФИФА матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, четлатишнинг сабаби сифатида FEDEFUT низомининг ФИФА мезонларига тўғри келмаганлиги кўрсатилмоқда.
2015 йилнинг декабрь ойида ФИФА ўз қоидаларга мувофиқ ташкилотларнинг низомларни келтириш бўйича қўмита тузишга қарор қилди. Унинг ичига жорий йилнинг 30 сентябрь куни FEDEFUT раҳбари сайловини ўтказиш вазифаси ҳам киритилган эди.
Кейинроқ ФИФА қўмита ваколатини 2017 йилнинг 31 июлига қадар узайтириш таклифини билдирди, аммо ФЕДЕФУТ ушбу ташаббусни қўллаб-қувватламади. Шу муносабат билан ФИФА мазкур таклифни маъқулламагунига қадар FEDEFUT нинг ташкилотга аъзолигини тўхтатиб қўйди.
Изоҳ (0)