БМТ Хавфсизлик кенгаши 28 октябрь куни Дамашқда Россия Федерацияси элчихонасининг ўққа тутилишини қоралади ва Вена конвенциясида белгиланган дипломатик миссиялар дахлсизлиги тамойилини эслатиб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Хавфсизлик кенгаши аъзолари 28 октябрь куни Дамашқда Россия Федерацияси элчихонасининг миномётдан ўққа тутилиши ва оқибатда жиддий моддий зарар етказилишини қатъий тарзда қоралади», — дейилади Россия делегациясининг ташаббуси бўйича қабул қилинган ҳужжатда.
Россия ТИВнинг маълум қилишича, террорчилар 28 октябрь, жума куни Россия Федерациясининг Суриядаги элчихонасига қарата икки миномёт снарядини улоқтирган. Улардан бири дипломатик миссия биноси кириш қисми яқинида портлаган. Қурбонлар йўқ, элчихонага моддий зарар етказилган, тўртта автомобилга зарар етган.
Изоҳ (0)