Испаниянинг «Вильярреал» футбол клуби осиёлик умидли футболчиларни ўз сафига қўшиб олишда давом этади. Бу сафар «сариқ сув ости кемаси» ҳиндистонлик 19 ёшли Ашик Куриниян билан шартнома имзолади, деб хабар берди «Championat.asia».
«Вильярреал» аввалроқ қатарлик 19 ёшли футболчи Акром Афифни ўз сафига қўшиб олганди. Ҳиндистоннинг «Пуна Сити» клубида тўп сурадиган йигит эса бу борада иккинчи осиёлик бўлди. Бу йигитлар «Вильярреал»даги 1 йил давомида ўзини кўрсата олса, асосий таркибга жалб этилади.
Изоҳ (0)