Тожикистон пойтахти Душанбеда электр таъминоти қайта тикланди. Душанбе ва бошқа бир қатор йирик шаҳарлар бир неча соат давомида чироқсиз қолган эди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
2009 йилдан бери кузатилган энг йирик авария туфайли ҳатто ҳукумат бинолари, давлат телевидениеси ва радиостанциялар электр қувватисиз қолди. Бу ҳолат 2 соат 20 дақиқа давом этди.
Генераторлар туфайли пойтахт аэропортининг иш режимини сақлаб қолиш мумкин бўлди. Мобил алоқа станциялари ҳам генераторларда ишлаб турди.
Душанбедан ташқари, Хўжанд, Қўрғонтепа ва Кўлоб шаҳарларида чироқ бутунлай ўчиб қолган эди. Тоғли Бадахшонда узилишлар кузатилмади.
Кўлоб ва Хўжанднинг айрим туманларида ҳам электр таъминоти секин-аста қайта тикланаётгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)