Фото: АҚШ давлат котиби ўринбосари Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди
АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари, Ўзбекистонда сафар билан бўлиб турган Томас Шэннон Самарқандда бўлди ва у ерда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гуллар қўйди.
Бундан ташқари, Томас Шэннон Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен ҳамроҳлигида Самарқанднинг айрим диққатга сазовор жойларида бўлди. Томас Шэнноннинг Самарқандга ташрифи акс этган фотосуратлар АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг Facebook’даги расмий саҳифасига жойлаштирилди.
Изоҳ (0)