Nissan компанияси Британиянинг Сандерленд шаҳрида жойлашган заводига инвестициялар киритишни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, у ерда Qashqai ва X-Trail кроссоверларининг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Бу компанияга 7 минг иш ўрнини сақлаб қолиш имконини беради, деб хабар қилади «РБК».
Nissan’нинг баёноти Буюк Британиядаги референдумда Европа Иттифоқидан чиқиш тарафдорлари ғалаба қозонганидан сўнг йирик компания бу мамлакатда ишлаб чиқаришни кенгайтириши билан боғлиқ биринчи қарор бўлди.
Компания раҳбари Карлос Гон қарор Буюк Британия ҳукуматининг кафолатлари ва қўллаб-қувватлаши туфайли қабул қилинганини билдирди.
Изоҳ (0)