Корея Республикаси ва АҚШ КХДР ядро ва ракета объектларини тутиб қолиш бўйича қўшма ўқув машғулотларини ўтказди. Бу ҳақда Жанубий Корея миллий мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг махсус тезкор гуруҳи Жанубий Кореянинг махсус топшириқли бўлинмаси билан биргаликда Кунсан базасида душман объектларига ‘жарроҳлик зарбалари’ беришни ишлаб чиқиш бўйича машғулотлар ўтказди», — дейилади хабарда.
Teak Knife деб номланган ўқув машғулотларида иттифоқчилар қуролли можаро юз берган ҳолатда уларнинг махсус топшириқли бўлинмалари КХДР ҳудудига самолёт билан ҳужум қилиши бўйича сценарийдан фойдаланди.
Кузатувчиларнинг фикрича, ўқув машғулотлари ҳақида ОАВларга маълум қилиниши Корея ярим оролидаги вазиятнинг кескинлашуви билан боғлиқ.
Изоҳ (0)