Италиянинг марказий қисми, Рим яқинида кучли ер силкиниши юз берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
5,5 магнитудали зилзила Тошкент вақти бўйича 22:10 да содир бўлганлиги маълум қилинмоқда. Унинг эпимаркази ўн километр чуқурликда жойлашди.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар келиб тушмади.
Бундан аввал ҳам 24 августга ўтар кечаси Италиянинг марказий қисмида кучли зилзила юз берган эди. Табиий офат оқибатида 300 кишининг ҳалок бўлганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)