Афғонистоннинг ғарбий Ғувр вилоятида 33 нафар тинч аҳоли вакили «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари томонидан ўғирлаб кетилган ва ўлдирилган. Бу ҳақда 26 октябрь, чоршанба куни Khaama Press агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Маҳаллий расмийлар вакиллари ўғирлаб кетилган одамларнинг ўтган кеча ўлдирилганлигини тасдиқлади. Бироқ бошқа мансабдорнинг маълум қилишича, 23 киши жангариларнинг қурбонига айланган.
Толиблар ҳозирги пайтга қадар юз берган ҳодиса юзасидан ҳеч қандай маълумот тарқатмади.
Изоҳ (0)