Франция чемпиони – «ПСЖ» жамоаси «Барселона» ҳужумчиси Неймарни 190—193 миллион еврога сотиб олишга тайёр эди, аммо унинг 44 миллион евролик солиқ қарзини тўлашни истамади ва ундан воз кечди. Бу ҳақда L’Equipe нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бразилиялик 24 ёшли футболчи солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбдор деб топилди ва унинг банкдаги бир нечта ҳисоб рақами ҳамда мол-мулки музлатиб қўйилди. Бразилия суди Неймарни 44 миллион евро солиқ тўлашга мажбур қилиб қўйди.
Хабарда қайд этилишича, Неймар Париж клубидан йиллик 25 миллион евро моаш ва унинг 44 миллион евролик солиқ қарзини тўлашни талаб қилган эди.
«ПСЖ» футболчининг талабига рози бўлмади ва шундан сўнг Неймар «Барселона» билан шартномасини 2021 йилгача узайтирди.
Изоҳ (0)