МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари темир йўллари маъмуриятлари халқаро поездларни ўтказиш хизмати учун қўшимча қиймат солиғини нолга туширишни ёқлаб чиқмоқда. Бу ҳақда МДҲ иштирокчи-давлатлари темир йўл транспорти бўйича кенгаши дирекцияси раиси Пётр Кучеренко кенгашнинг 65-йиғилишида баёнот берди, деб хабар қилмоқда «ТАСС».
«Ғоя кенгаш дирекциясида пайдо бўлди. Харажатларни қисқартиришнинг шартларидан бири — поезд ўтказиш, шу жумладан, инфраструктура, юк тортиш хизматлари учун ҚҚСни нолга туширишдир. Бу масалани ҳар бир маъмурият алоҳида кўриб чиқиб, миллий қонунчиликда поезд ўтказишга имтиёзни шакллантириши лозим», — деди журналистлар билан мулоқот чоғида Россия темир йўллари «Йўловчи ташиш» бизнес-блокини бошқариш департаменти бошлиғи Максим Шнейдер.
Изоҳ (0)