Хитойнинг Шэньси провинциясидаги Синьминь шаҳрида йиғма уйнинг портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар 14 кишига етди. Sina ахборот порталининг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида 147 киши яраланган, деб ёзади «ТАСС».
Олдинроқ ҳодиса оқибатида 7 киши ҳалок бўлгани, 94 киши жабрлангани маълум қилиганди.
Портлаш оқибатида 58 та турар-жой ва шифохонага зарар етган. Вайроналарда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Ҳалок бўлган ва жабрланганлар сони ошиши мумкин.
Дастлабки тергов маълумотларига кўра, ҳодисага портловчи моддаларнинг ёниб кетиши сабаб бўлган бўлиши мумкин. Улар техника хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда ва тегишли рухсат олинмасдан сақланган.
Изоҳ (0)