Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Россия спорт федерацияларини тоза спортни ҳимоя қилишда ёрдам беришга чақирди. Бу ҳақда WADA эксперти Лукосьют-Станикуниене Мустақил жамоат антидопинг комиссиясининг биринчи илмий семинарида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Россия катта мамлакат ва унда кўплаб спорт федерациялари бор. Биз ҳар бир спортчини индивидуал тарзда ҳимоя қила олмаймиз. Бизга ёрдам керак. Миллий федерациялар барча учун мўлжалланган антидопинг дастурини ишлаб чиқиши керак. Ёрдамингиз билан бу ишни уддалаймиз, сизларни тоза спортни ҳимоя қилишга чақирамиз», – деди Лукосьют-Станикуниене.
2016 йилнинг апрель ойида WADA Россия антидопинг агентлиги (РУСАДА)га икки йил давомида ишлайдиган икки нафар халқаро экспертни тайинлаганди. Улар австралиялик Питер Николсон ва литвалик Лукосьют-Станикуниене.
WADA раҳбари Крейг Ридининг фикрича, мазкур тайинлов Россия спортига бўлган ишончни қайтаришга ташланган муҳим қадам бўлди.
Изоҳ (0)