Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Испания қироллиги футбол федерациясини вояга етмаган футболчиларнинг халқаро трансфери ва рўйхатга олишдаги қоидабузарлик учун жаримага тортди. Бу ҳақда, ФИФА матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Жарима миқдори 220 минг Швейцария франкини ташкил қилди. Бундан ташқари, Испания футбол федерациясига ҳайфсан ва огоҳлантириш эълон қилинди.
Испания футбол федерацияси раҳбариятига 18 ёшгача бўлган футболчиларнинг халқаро трансферлари тизимини тартибга солиш учун 6 ой муҳлат берди.
Аввалроқ ФИФА Испаниянинг икки клуби – «Реал» ва «Атлетико»га 18 ёшга тўлмаган футболчилар билан шартнома имзолаш қоидаларини бузганлиги учун 2018 йилга қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни ман қилганди.
Маълумот учун, 2015 йилда Каталониянинг «Барселона» клубида ҳам 18 ёшга тўлмаган футболчилар билан шартнома тузиш қоидалари бузилгани аниқланиб, жамоага кетма-кет икки трансфер бозорида футболчи сотиб олиш ман қилинган эди.
Изоҳ (0)