Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг финалига йўлланма олиш учун Тошкентнинг «Локомотив» ва «Бунёдкор» клублари дастлабки ўйинда майдонга тушди. Унда Сардор Мирзаевнинг ягона голи «темирйўлчилар»га ғалаба келтирди.
«Локомотив» стадионида бўлиб ўтган беллашувнинг 84-дақиқасига келибгина мухлислар гол кўрди. Мирзаевнинг аниқ зарбаси жавоб ўйини олдидан «Локомотив»нинг имкониятларини оширди.
Ўзбекистон Кубогининг биринчи финалчиси номи аллақачон маълум бўлиб, икки ўйин натижасига кўра «Бухоро»ни ортда қолдирган Қаршининг «Насаф» клуби ҳал қилувчи беллашувда ўз рақибини кутиб турибди.
Ўзбекистон Кубоги Ярим финал 25 октябрь, сешанба
Изоҳ (0)