Бельгиянинг тахтдан воз кечган 82 ёшли собиқ қироли Альберт II никоҳсиз қизи — 48 ёшли Дельфина Боэрнинг отасини аниқлаш бўйича олиб борилаётган иш доирасида судда чиқади. Брюссель биринчи инстанция суди эшитувлари 2017 йил 21 февралга белгиланган, деб хабар беради «ТАСС».
Альберт II 2013 йилнинг 21 июль куни ҳокимиятдан воз кечиб, тахтни катта ўғли Филиппга топширди, аммо расман қирол унвонини сақлаб қолди. Тахт билан бирга Альберт II суд иммунитетидан ҳам айрилди.
Дельфина Боэр у Альберт II нинг беникоҳ туғилган фарзанди сифатида расман тан олинишини талаб қилмоқда ва бунинг учун ДНК таҳлилларининг ўтказилишини сўрамоқда. Агар у Альберт II нинг қизи деб тан олинса, собиқ қирол меросининг бир қисмига даъво қилиши мумкин, аммо қироллик оиласига қўшилмайди.
Изоҳ (0)