Туркиянинг Гиресун қамоқхонасида сақланувчи 60 га яқин маҳбус маҳаллий «Гиресунспор» жамоасининг «Болуспор»га қарши ўтказган учрашувини бевосита стадиондан туриб кузатиш имкониятига эга бўлди. Гиресун вилояти прокурори Озан Қайя тақдим этган махсус рухсатнома асосида маҳбуслар стадионга келтирилди, деб хабар беради «ТАСС».
Маҳбуслардан танлаб олинган ишқибозлар қоровул қуршовида махсус секторни эгаллади. Уларнинг секторида «Гиресун қамоқхонаси раҳбарияти ‘Гиресунспор’ жамоасига омад тилайди» деб ёзилган транспарант осиб қўйилган эди. Футболчилар маҳбусларнинг олқишларига жавобан уларни ҳам олқишлади.
Прокурор ўз қарорини спорт мусобақаларига бориш маҳбусларнинг ижтимоийлашувига ижобий таъсир ўтказиши билан тушунтирди.
Изоҳ (0)